Сайловолди ташвиқотида партияларга тенг имконият бериш қандай таъминланади?

Мамлакатимизда сайлов жараёнлари қизғин палласига кириб бормоқда. Бугунги кунда юртимизда бешта сиёсий партия – “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ўз ғоя ва дастурларини амалга ошириши, сайловларда тенглик, очиқлик ва холислик тамойиллари асосида фаол иштирок этмоқда.
Шубҳасиз, бунда сиёсий партияларнинг ўзининг номзоди дастурида илгари сурган ғоялар ташаббусларни мазмун ва моҳиятини тушунарли, оддий ва шаклл ва усулларда сайловчиларга етказиш муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Ушбу жараёнларни дастлабки тахлили, барча партиялар ўзларининг бу йўналишдагитенглик асосида ташвиқот ишларини бошлаб юборганликларини, барча партиялар учун қонун асосида тенглик таъминланиб, қонун нормаларига тўла асосланган тарзда олиб борилаётганлигини кўрсатмоқда.
Қайд этиш лозимки, Сайлов кодексининг 8-бобида, номзодларни ва уларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш, уларнинг ҳуқуқий мақоми белгилаб қўйилган. Ушбу қоидаларга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида давлат йўловчилар транспортининг барча турларида (бундан шаҳар йўловчи транспорти, такси ва бошқа транспорт турларининг буюртма йўналишлари мустасно) текинга юриш ҳуқуқи яратилган. Номзодларнинг сафар харажатлари сайловни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан тўланмоқда. Бу ўз навбатида тенгликни таъминланаётганлиги тасдиқлайди.
Шу билан бир қаторда, Президент сайлови тенглик асосида барча турдаги телерадиоканалларда, босма ва интернет нашрларда, ижтимоий тармоқларда кўргазмали, аудиовизуал материаллар асосида кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнлар Сайлов кодексининг 46-моддасига асосан ташвиқотни оммавий ахборот воситалари орқали олиб бориш тартиби қайд этилган. Ташвиқот олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақтини ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланган. Номзодлар ва сиёсий партияларга босма, фонограммаларни, босма маҳсулотнинг электрон шаклларини ва бошқа ташвиқот материалларини монеликсиз чиқариш ҳамда тарқатиш учун тенг шароитлар яратилади.
Сайлов кодексига асосан номзоднинг дастуридаги ҳолатларни кенг жамоатчиликка етказишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ўн беш нафарга қадар ишончли вакилини Марказий сайлов комиссяси рўйхатдан ўтказди. Улар номзодга ёрдам бераяпти, ташқиқот ишлари бўйича фаол ҳаракат олиб бормоқдалар, Номзоднинг ишончли вакили давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатларини ифодалайди.
Шундай қилиб, сиёсий партияларнинг Президент сайловида иштирок этиши учун тенг шарт-шароитларни таъминлаш янги Ўзбекистонда демократик жараёнлар ривожига, сиёсий рақобат ривожланишга, шунингдек, сайловнинг қонунийлигини оширишга хизмат қилмоқда.
С.Жўраев
Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори,
сиёсий фанлар доктори
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter