Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайёҳлик агентликлари томонидан салкам 2 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди

Сайёҳлик агентликлари томонидан салкам 2 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди

Фото: Xabar.uz

Туристик агентликлар томонидан 1,9 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган.

 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми 1,9 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 43,9 % га ошган.

Ҳудудлар кесимида туристик агентликлар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми:

Қорақалпоғистон Респ. – 4,9 млрд сўм 

Андижон вилояти – 8 млрд сўм

Бухоро вилояти – 26,5 млрд сўм

Жиззах вилояти – 6 млрд сўм

Қашқадарё вилояти – 2,8 млрд сўм

Навоий вилояти – 5,3 млрд сўм

Наманган вилояти – 6,5 млрд сўм

Самарқанд вилояти – 252,1 млрд сўм

Сурхондарё вилояти – 5,6 млрд сўм

Сирдарё вилояти – 0,1 млрд сўм

Тошкент вилояти – 46 млрд сўм

Фарғона вилояти – 15,4 млрд сўм

Хоразм вилояти – 62 млрд сўм

Тошкент шаҳри – 1 493,8 млрд сўм. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг