Сайёҳларнинг энг севимли шаҳарлари рейтинги тузилди

Токио.
Condé Nast Traveler нашри сайёҳларнинг энг севимли шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Бу йилги рейтингни тузишда 757 минг нафар сайёҳ овоз берди.
Нашр ушбу рейтингни ҳар йили тузади. Унда иккита номинация бор — катта ва кичик шаҳарлар учун.
Мегаполислар ёки катта шаҳарлар рейтингида Токио биринчи ўринни эгаллади. Япония пойтахти меъморчилик услуби, қадимий ибодатхоналар ва осмонўпар биноларнинг уйғунлиги, шунингдек, Мишлен юлдузли ресторанлар жуда кўплиги билан туристлар эътиборига тушган. Токио дунёдаги энг яхши гастрономик йўналишлардан бири ҳамдир.
Катта шаҳарлар орасида иккинчи ўринни ҳам Япония эгаллади — бу эски пойтахт Киото. Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳри етакчи учликка кирди. Шунингдек, Сингапур, Сеул, Париж, Ванкувер, Эдинбург, Монреал ва Пномпен шаҳарлари топ-10дан жой олди.
Кичик шаҳарлар рейтинги етакчилиги Канаданинг Виктория шаҳрига насиб этди. Кўпинча Ванкуверга келган сайёҳлар табиат қўйнида ёки спа-меҳмонхоналарда дам олиш, шунингдек, Сварс-Бэй кўрфазида паромда сайр қилиш учун бир кунга Викторияга ҳам қадам ранжида қилишади.

Фото: Tripadvisor.com
Севимли кичик шаҳарлар рўйхатида иккинчи ўринни Тинч океани соҳилида жойлашган Пуэрто-Валярта (Мексика) эгаллади. Учинчи ўринни Уйғониш даври ватани, тарихий ва маданий ёдгорлик — Флоренция (Италия) банд этди. Шунингдек, Люцерн (Швейцария), Сан-Мигел-де-Аленде (Мексика), Сан-Себастян (Испания), Голуэй (Ирландия), Палма-де-Малйорка (Испания), Валлетта (Малта) ва Ҳобарт (Австралия) шаҳарлари ҳам саёҳларнинг севимли шаҳарлари рейтингида юқори ўринларга кўтарилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter