Сектор раҳбарлари ёшлар муаммоларига қизиқди
«Ибрат фарзандлари» лойиҳаси ҳақида кўпчилик эшитмаган бўлса керак? Аммо ёшларимиз орасида бу лойиҳани яхши биладиганлар жуда кўп. Боиси телеграм каналида 74 минг нафардан ортиқ обуначиси бор. Демак, шунча ёш бу лойиҳага нафақат қизиқади, балки иштирокчи ҳам. Биргина тил ихлосмандлари учун эксклюзив «IBRAT Academy» иловаси орқали мутлақо бепул 20 дан ортиқ хориж тилларини ўрганишингиз мумкин.
Уларнинг шиори: «Жамият бизни муваффақиятсизликка йўналтирмайди, аскинча, муваффақият сари илҳомлантиради». Лойиҳанинг мақсади: ёшлар турли тилларни ўрганиши, ўзини намоён этиши, билимларини чуқурлаштириши, санъат билан ҳамоҳанглигини кўрсатиши, ҳатто онлайн марафонда қатнашиб Лондон каби чет эл шаҳариларга текинга сайёҳат қилиб келиши мумкин, қойилмисиз?
Айни кунларда эса пойтахтимизда жойлашган Ёшлар ижод саройида «Ёшлар ҳафталиги» доирасида секторлар раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари ҳам ўтказилмоқда. Яқинда Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида «Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди.
Раҳбарлар ёшлар томонидан айтилган фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва ташаббуслар, уларни қийнаётган муаммоларни тингладилар. Учрашув давомида «Мутолаа» ҳамда волонтёрлик лойиҳалари бўйича ёшларнинг тақдимотлари намойиш қилинди. «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси жамоаси томонидан машҳур устоз санъаткор Эргаш Каримов 1972 йилда саҳналаштирган «Учрашув» телеминиатюрасидаги «Имтиҳон» саҳнаси орқали ўзбек тилини қадрлашга ва тилимизни бузмасдан гапиришга чорлашган.
фото: t.me/ibratfarzandlari
Учрашув сўнгида илм-фан, маданият, таълим, санъат, спортда катта марраларга эришган ёшлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter