Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат илмий ижод ва ахборот эркинлигини таъминлашга қаратилган қонунни кўриб чиқди

Сенат илмий ижод ва ахборот эркинлигини таъминлашга қаратилган қонунни кўриб чиқди

Фото: Сенат матбуот хизмати

Олий Мажлис Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисида иштирокчилари томонидан «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Қонунда илмий ижод ва ахборот эркинлиги, самарадорлик ва ижодий рақобат, манфаатдорлик ва рағбатлантириш, илмий экспертизанинг холислиги, инсон ҳаёти ва саломатлиги, атроф табиий муҳитга зарар етказмасликдан иборат илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий принциплари белгиланмоқда.

Илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий тушунчалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, олий таълим тизими, шунингдек бўйсунувида илмий ташкилотлар бўлган вазирлик, идоралар ҳамда ташкилотлар, илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатлари мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, Қонунда илмий фаолият субъектлари доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, олий таълим муассасаларида илмий фаолият юритиш тартиби очиб берилган. Жумладан, белгилаб қўйилишича, олий таълим муассасаларида таълим жараёни билан бирга илмий фаолият ҳам юритилади ва ушбу муассасаларнинг педагог кадрлари тегишли йўналишларда илмий фаолият билан шуғулланишлари шарт.

Илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, давлат илмий дастурлари, илм-фан ва таълимнинг ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий боғлиқлиги, илмий даражали кадрлар тайёрлашга доир нормалар мустаҳкамланмоқда.

Қайд этилганидек, Қонун қабул қилиниши илмий ва илмий-техник фаолият барча иштирокчиларининг самарали ҳамкорлигини таъминлашга, илмий фаолият соҳасидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатларни тўлиқ тартибга солишга, тегишли масалаларни тартибга солишга, шунингдек илм-фан соҳасидаги тушунчалар уйғунлаштирилиши ва бир хилда талқин этилишини таъминлашга кўмаклашади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг