Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат ялпи мажлисида қандай мавзулар бўлиши очиқланди

Сенат ялпи мажлисида қандай мавзулар бўлиши очиқланди

Фото: Senat.uz

Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси 2022 йил 28 апрель куни чақирилади. 

Бу ҳақида Сенат ахборот хизмати хабар берди. 

Видеоконференцалоқа шаклида икки кун давом этадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган.

«Почта алоқаси тўғрисида»ги, «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги, «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги, «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг