Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат ялпи мажлисида қандай масалалар кўрилади?

Сенат ялпи мажлисида қандай масалалар кўрилади?

Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисини 2024 йил 19 январь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.

«Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, ялпи мажлисда сенаторлар томонидан «Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 248-моддасига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш янада ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартномани (Теҳрон, 2023 йил 18 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси билан Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Ханой, 2022 йил 14 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунлар ҳам муҳокама қилинади.

Сенаторлар Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза ҳақидаги масалани кўриб чиқади.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахбороти ҳам эшитилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига яйловлар деградациясининг озиқ-овқат хавфсизлигига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ҳамда атроф муҳитга салбий таъсири юзасидан парламент сўровини юбориш масаласи ҳам муҳокама этиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг