Сенатнинг биринчи мажлиси бошланди: унда Сенат раиси ва унга ўринбосарлар сайланади
Тошкент шаҳрида 19 ноябрь, сешанба куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Мажлисда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари, мамлакатимиз ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.
Сайлов кодексига мувофиқ мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомхўжаев очди.
Парламент юқори палатаси биринчи мажлисининг кун тартиби сенаторлар томонидан тасдиқланди. Унга кўра сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатини шакллантириш якунлари тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқади.
Шунингдек, сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисини, Сенат Раиси ўринбосарларини сайлайди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари ва комиссиясини тузиш, уларнинг раисларини, раислари ўринбосарлари ва аъзоларини сайлаш ҳам кун тартибига киритилган.
Маълумот учун, юқори палатанинг 9 нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги фармони билан тайинланган эди.
Марказий сайлов комиссияси эса шу йил 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг барча аъзоларини рўйхатга олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter