Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сербияда 6 киши давлат тўнтаришига тайёргарликда гумонланиб ҳибсга олинди

Сербияда 6 киши давлат тўнтаришига тайёргарликда гумонланиб ҳибсга олинди

Сербияда мамлакат конституциявий тузуми ва хавфсизлигига қарши ҳаракатларга тайёргарлик кўрганликда гумон қилиниб, олти киши қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Тергов маълумотларига кўра, 21 июн куни гумондорлар «Сербияда ҳокимиятни зўравонлик билан алмаштиришни режалаштириш» мақсадида Кралево шаҳридаги меҳмонхонада тўпланишган. Йиғилишда ҳукумат амалдорларига, полицияга ҳужумлар, ҳукумат бинолари ва оммавий ахборот воситаларининг зўравонлик билан эгаллаб олиниши муҳокама қилинган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари қўлга олинганлардан бирининг ёнидан қурол олиб юришга рухсатномаси бўлмаса-да, серия рақами ўчирилган тўппонча топди. Яна бир маҳбуснинг ёнидан арбалет топилган.

Гумонланувчилар орасида собиқ мансабдорлар, жумладан, Сербия Ҳарбий касаба уюшмаси собиқ раиси Новитса Антич ҳам бор. Новитса Антич ҳақида 2024 йилнинг март ойида Politico нашри Ғарб разведка агентлигига таяниб, Россия махсус хизматлари билан яқиндан ҳамкорлик қилган жосус  эканлигини ёзган. 

Гумонланувчилар ҳибсга олинган, улар 48 соат мобайнида ўша ерда қолишади.

Манба: bit.ly

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг