Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди.

Кеча давлат раҳбарлари «Кўксарой»  қароргоҳида самарали музокаралар ўтказиб, уларда кўп қиррали ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар. Бугун Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрдилар.

Умуман, Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамиятига кўра икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган муҳим воқеа бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кузатиб қўйди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг