Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергелига қатновчи автобус йўналишлари қисқартирилади

Сергелига қатновчи автобус йўналишлари қисқартирилади

Фото: Xabar.uz

2021 йил 11 январь кунидан бошлаб Сергели ва Янги ҳаёт туманлари орқали ҳаракатланувчи 7 та автобус йўналишлари фаолиятини мувофиқлаштириш белгиланди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, ишлаб чиқилган режага мувофиқ:

  • 8-сонли «Сергели 7-даҳаси – Чилонзор 25-даҳаси», 132-сонли «Сергели 7-даҳаси – Гулобод кўчаси» автобус йўналишларини ёпиш;
  • 32-сонли «Эркин қўрғони – Гулобод кўчаси», 80-сонли «Сергели 7-даҳаси – М.Юсуф кўчаси», 131-сонли «Дўстлик 2-мавзеси – Олимпия мавзеси», 133-сонли «Янги Сергели маҳалласи – Чилонзор метроси» автобус йўналишлари ҳаракатини қисқартириш;
  •  38-сонли «Сергели 7-даҳаси – Ўзбекқишлоқмаш заводи» автобус йўналиши ҳаракатини узайтириш белгиланди.

Юқорида келтирилган 7 та автобус йўналишлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишлари натижасида йўналишлардан бўшаган 25 та (шундан 18 та катта сиғимли ва 7 та кичик сиғимли) автобуслар йўловчилар оқими кўп бўлган ва автобуслар сони етишмаётган йўналишларни ҳаракат таркиби билан тўлдириш йўналтирилади.

Қайд этилишича, ушбу ўзгаришлар Сергели метрополитен йўлининг ишга тушиши билан боғлиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг