Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳло Турдиқулова янги лавозимга тайинланди

Шаҳло Турдиқулова янги лавозимга тайинланди

У Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимидан бўшатилди ва Фанлар академияси вице-президенти этиб тайинланди.

Айтилишича, у Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллик тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди.

Шаҳло Турдиқулова биология фанлари доктори, профессор. Олима 2020 йилдан Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, 2023 йилдан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Аввалроқ олий таълим, фан ва инновациялар вазирига янги ўринбосарлар тайинлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг