Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрам Ғиёсов WBA камари учун рингга кўтарилиши мумкин

Шаҳрам Ғиёсов WBA камари учун рингга кўтарилиши мумкин

Ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Роландо Ромеро (АҚШ) навбатдаги жангини ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсовга қарши ўтказиши мумкин. Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) бу ҳақда расмий баёнот берди.

Ромеро чемпионлик камарини қўлга киритган кундан бошлаб 120 кун ичида уни ҳимоя қилиши керак эди. Муддат 1 сентябрда тугади. Америкалик боксчи энди камар учун мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовга қарши рингга чиқиши шарт.

Ташкилот мажбурий жанг тўғрисида қарор чиқарган. Ромеро Ғиёсовга қарши мажбурий жанг ўтказиши шарт.

WBA Ромеро ва Ғиёсовнинг промоутерларига музокара олиб бориш учун 30 кун муҳлат (13 октябрдан 13 ноябргача) берди. Агар томонлар келиша олмаса, жангни ташкил этиш ҳуқуқи очиқ аукционда аниқланади.

Маълумот учун: Ромеро профессионал боксда 19 та жанг ўтказган: 17 ғалаба (13 та нокаут), 2 та мағлубият. Шаҳрам Ғиёсов (17–0, 10 KO) профессионал рингда ҳали мағлуб бўлмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг