Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабзда ЮНЕСКО шафелигида халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади

Шаҳрисабзда ЮНЕСКО шафелигида халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади

Фото: «Коммерсант»

Бугун «Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори имзоланди. Қарор матни ЎзАда келтирилган.

Анжуман ўзбек миллий мақом санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, уни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, ёш авлод қалбида миллий мумтоз санъатимизга ҳурмат ва эътибор туйғуларини камол топтириш, турли халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорлик, маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Қарорга мувофиқ, анжуман доирасида «Мақом мусиқа санъати ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.

Анжуман доирасида Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой майдони ҳудудида мақом санъатига оид турли кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ва уларнинг сотуви ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг