Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрихон ҳокими депутатлик мандатини топширадими?

Шаҳрихон ҳокими депутатлик мандатини топширадими?

Фото: РИА «Новости»

Жалақудуқ туман маъмурий суди  26-Сегаза округ сайлов  округидан халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгашига бўлиб ўтган (2019 йил 22 декабрь) сайлов натижаларини қонунга хилоф деб топди. Бу ҳақда  «телеграм»даги «Soyadagi siyosatchilar» канали маълум қилмоқда.  Унга кўра, суд аризачи - Раҳимов Нодирбек Неъматжоновичнинг (ЎзЛиДеП партиясидан депутатликка номзод) «Шаҳрихон туман Кенгашига сайлов бўйича 26-Сегаза сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомасига сайловчиларнинг овозлари сонини нотўғри киритиш билан боғлиқ хатти - харакатларини  қонунга хилоф топиш хақида»ги шикоят аризасини қаноатлантирилган.

Айтилишича,  қонунга зид деб топилган ўша сайловда  айни пайтда Шаҳрихон тумани ҳокими вазифасини адо этаётган Ҳикматилло Дадахонов маҳаллий кенгашга депутат  этиб «сайланган». Бундан англашиладики, ноқонуний  равишда депутатлик мандатига эга чиққан ҳоким  шу пайтгача   халқ депутатлар Шаҳрихон туман кенгашига раислик қилиб келмоқда.

Ажаб савдолар...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг