Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шарлар импортида божхона тўловларини 10 бараварга ошириш таклиф қилиняпти

Шарлар импортида божхона тўловларини 10 бараварга ошириш таклиф қилиняпти

Бир муддат олдин Вазирлар Маҳкамасининг оммавий тадбирларда фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар моддий бойликларини бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзон нархларда сотиш орқали жалб қилишни тақиқлашга доир қарори эълон қилинган эди.

Экология вазирлигининг таъкидлашича, афсуски, «экология ва аҳоли саломатлиги ҳақида умуман қайғурмайдиган айрим тадбиркорлар, ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан шар учириш каби тадбирлар ўтказилиши учраб турибди».

Хусусан, куни кеча ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги Наврўз боғида 5000 та шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Экология вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб, ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.

«Ўрганиш давомида шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди ва ҳолатга чек қўйилди», – дейилади вазирлик хабарида.

Вазирликннинг билдиришича, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида турли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, шарларни Ўзбекистонга олиб кириш учун божхона тўловларини 10 бараварга ошириш, шар учириш каби тадбирларни ўтказмоқчи бўлганларга утилизация талабини қўйиш ва бунда шарларнинг нархига нисбатан 100 баравар миқдорда нарх белгилаш таклиф қилиняпти.

Шунингдек, вазирлик бу каби ҳолатларга чек қўйиш мақсадида жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурати ҳақида эслатмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг