Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербургга борди (фото)

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербургга борди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга борди.

«Пулково» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Сўнг Ўзбекистон президенти губернатор ҳамроҳлигида Исаакий майдонида пиёда сайр қилди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 25-26 декабр кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ҳамда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас