Шавкат Мирзиёев БАА ички ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрида мамлакатимиз делегацияси учун ажратилган қароргоҳда Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаённи қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада ўзаро тажриба алмашиш, делегациялар ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувларга эришилди.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter