Шавкат Мирзиёев декабрда Жанубий Кореяга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев декабрда Жанубий Кореяга ташриф буюриши кутилмоқда.
Бу ҳақда ушбу мамлакат президенти Мун Чжэ Ин табрикномасида маълум қилинган.
«Президент сифатида фаолиятингизнинг иккинчи муддати давомида Сиз билан яқин ҳамкорлик қилиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашимизга умид қиламан.
Сиз ва рафиқангиз билан жорий йил декабрь ойида Кореяда учрашишимни орзиқиб кутмоқдаман»,—дейилади табрикда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter