Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди (фото)
![Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди (фото)](http://static.xabar.uz/crop/4/0/720_460_95_406815350.jpg)
Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир ҳудудга ташрифи чоғида аввало ўша жойдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилади. Самарқандга ҳар сафар келганида Имом Бухорий мажмуасига боради.
![](https://static.xabar.uz/uploads/1/720__laXKjGaMkQJr4KxqScBzNbeVnIHbHNNi.jpg)
Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, давлат раҳбари бу гал ҳам вилоятга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
![](https://static.xabar.uz/uploads/1/720__x2E-1YTnCDljSufRxshnjXYY7xIZ1o-N.jpg)
Маълумки, Президент ташаббуси билан ушбу мақбара яқинида Имом Бухорий илмий тадқиқот маркази бунёд этилмоқда. 4 гектардан зиёд майдонда қурилаётган марказ жорий йил сентябрда ишга туширилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter