Шавкат Мирзиёев келгуси ҳафтада Ҳиндистонга боради

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Неъматовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Ҳиндистоннинг Гужарат штатига боради. Ташриф бир ҳафтадан сўнг — тахминан 17-18 январь кунлари амалга оширилади.
Қайд этилишича, Гужарат штатида ишбилармонлик саммити ва кўргазма ташкил этилади. Кўргазма фармацевтика маҳсулотлари ва енгил саноат соҳасига бағишланган бўлади. Йиғилишда маълум қилинишича, Ўзбекистон кўргазмасига тахминан 4 мингга яқин кишининг ташриф буюриши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонда ташриф билан бўлганди. Ташриф давомида Ўзбекистон президенти Ҳиндистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
Ўзбекистон президенти жорий йилнинг 20-22 январь кунлари Германия Федератив Республикасига ҳам ташриф буюради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter