Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни кечаси Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари Туркия етакчисини Туркий давлатлар ташкилотининг тарихий саммити муваффақиятли ўтказилгани ва ушбу нуфузли минтақавий тузилмага раисликни қабул қилиб олгани билан яна бир бор табриклади.

Президентлар Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдаги бугунги юқори суръатларни сақлаб қолиш, товар айирбошлашни кўпайтириш, икки мамлакат етакчи корхона, компания ва банклари кооперациясини кучайтириш муҳим экани таъкидланди.

Гуманитар алоқалар фаоллашгани, Ўзбекистон ва Туркияда маданий тадбирлар мунтазам ўтказилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев байроқ кўтариш маросимида иштирок этгани ҳақида хабар бергандик.

Сўнгра давлатимиз раҳбари Истанбул яқинидаги Демократия ва эркинлик оролида ўтаётган Туркий кенгаш саммитида нутқ сўзлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг