Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ШҲТ норасмий тадбирларида қатнашди

Шавкат Мирзиёев ШҲТ норасмий тадбирларида қатнашди

Фото: Президент матбуот хизмати.

31 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Тяньцзинь шаҳридаги "Мэйцзян" конгресс марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг норасмий тадбирларида иштирок этди.

Тадбирларда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух, Миср, Камбоджа, Непал, Арманистон ҳукуматлари раҳбарлари ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам қатнашди.

Давлатимиз раҳбари ва рафиқасини Хитой Раиси Си Цзинпин ва рафиқаси самимий кутиб олди.

Шундан сўнг хорижий етакчиларга Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тяньцзин саммитига бағишланган концерт дастури намойиш этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг