Шавкат Мирзиёев халқаро тинчлик мукофотига лауреат деб топилди

Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун Лев Толстой номидаги иккинчи халқаро тинчлик мукофоти лауреатлари деб эълон қилинди.
«ТАСС»нинг ёзишича, мазкур маросим Москвада атоқли ёзувчи ва файласуф Толстойнинг таваллуд куни муносабати билан бўлиб ўтган.
«Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти ҳакамлар ҳайъати қарори билан 2025 йилги мукофот лауреатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон деб эълон қилинди. Қарор бир овоздан қабул қилинди», – деди ҳакамлар ҳайъати раиси, Мариинский театри бош директори Валерий Гергиев.
Мукофот ташкилий қўмитасида таъкидланганидек, уч давлат раҳбарлари ушбу фахрий мукофот билан Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун тақдирланган. Шунингдек, 31 март куни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзолангани, умумий чегараларни ҳуқуқий расмийлаштириш тўлиқ якунлангани ва «шундай қилиб, халқаро ҳуқуқ нормалари асосида умумбашарий ва тенг хавфсизликни таъминлашга, халқлар ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшилгани» эсланди.
Маълумот учун, мазкур мукофот халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига Аргентина, Беларус, Ҳиндистон, Хитой, Россия, Франция, Жанубий Африка ва Япониядан сиёсат ва жамоат арбоблари кирди.
Манба: tass.ru
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter