Шавкат Мирзиёевнинг АҚШдаги бугунги режалари эълон қилинди
![Шавкат Мирзиёевнинг АҚШдаги бугунги режалари эълон қилинди](http://static.xabar.uz/crop/2/2/720_460_95_220796074.jpg)
Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи давом этмоқда. Бугун, 19 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ Президентлари саммитида иштирок этади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди.
Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан ва бошқа учрашувлар режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter