Шавкат Мирзиёевнинг шифокорлар билан учрашуви бошланмоқда

Яна саноқли дақиқалардан сўнг Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан «Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти бошланади.
Унда тиббиёт олимлари, шифокорлар, ҳамширалар, фармацевтлар, санитария-эпидемиология хизмати вакилларидан келиб тушган жами 25 мингдан зиёд мурожаат ва таклифлар асосида соҳадаги кўплаб муаммоларнинг оқилона ечимлари белгилаб берилади.
Соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришга қаратилган устувор мақсад ва вазифалар маълум қилинади. Шунингдек, тадбир давомида тиббиёт ходимлари бевосита давлатимиз раҳбари билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада кейинги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида сўз юритилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter