Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича ҳам электрон давлат хизмати кўрсатилади – лойиҳа

Ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича ҳам электрон давлат хизмати кўрсатилади – лойиҳа

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизмати регламентини тасдиқлашга доир буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.  

Мазкур электрон давлат хизмати регламенти жисмоний шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш «Бандлик хизмати» ахборот тизими базасида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали жорий этилади.

Ушбу янгилик ортидан аҳолига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш йўналишида рақамли хизмат ва сервислар салмоғининг ошиши кутилмоқда.

Тизимни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2023 йил октябрь ойи якунига қадар жорий этиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг