Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шермат Ёрматов оламдан ўтди

Шермат Ёрматов оламдан ўтди

Болалар хори санъатининг фаол тарғиботчиси, хор дирижёри, композитор Шермат Ёрматов оламдан ўтди. Бу ҳақда шогирдлари маълум қилди.

Шермат Ёрматов 1939 Фарғона вилояти, Фарғона туманида таваллуд топган.1967 йилда Тошкент давлат консерваториясини хор дирижёрлиги мутахасислиги бўйича тугатган.

Тошкент шаҳридаги 99-ўрта мактабда мусиқа ўқитувчиси ва «Бойчечак» хор студиясининг раҳбари (1962-82), Ўзтелерадиосида хор жамоаси дирижёри. (1967-70), «Булбулча» болалар хорининг бадиий раҳбари ва бош дирежёри (1971). 1970 йиллар ўртасидан бошлаб ўзбек болалар қўшиғи ҳамда хор санёатига бағишланган доимий «Қўшиғим – жон қўшиғим» телекўрсатувини олиб борди.

«Соғлом авлод учун» ордени, Ўзбекистон халқ артисти мукофотига сазовор бўлган.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг