Шифокор терининг эрта қаришига сабаб бўладиган ичимликдан огоҳлантирди
Гастроэнтеролог, тиббиёт фанлари номзоди Екатерина Кашух терининг эрта қаришига ҳисса қўшадиган ва ошқозон ости бези билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарадиган ичимлик номини айтди. Бу янги сиқилган мева шарбатидир.
Мева шарбатларида жуда кўп фойдали моддалар мавжуд. Aммо уларни кўп истеъмол қилмаслик керак, акс ҳолда соғликка фойда ўрнига зарар келиши мумкин.
Шарбатлар шакарга бой. Aгар битта олмада тахминан 20 грамм шакар бўлса, унда учта мевадан ҳосил бўладиган бир стакан шарбатда 60 грамм бўлади (етти чой қошиқдан ортиқ миқдор).
Ҳаддан ташқари кўп шакар ортиқча вазнга олиб келади, шунингдек, тери ва бўғимлар учун муҳим бўлган коллаген ишлаб чиқаришни камайтиради.
Бундан ташқари, у қондаги глюкоза даражасини тартибга солувчи ошқозон ости безига қўшимча юк ҳосил қилади. Янги сиқилган шарбатлар ҳам сийдик кислотасини ишлаб чиқаришни рағбатлантиради
Мутахассиснинг таъкидлашича, қандли диабет ва ошқозон-ичак тракти касалликлари билан оғриган одамлар шарбат (олма ва цитрус мевалари юқори кислоталиликка эга) ичишда айниқса эҳтиёт бўлишлари керак. Янги сиқилган шарбатлар табиий мевалар билан алмаштирилиши мақсадга мувофиқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter