Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий қутб музлари эриши туфайли янги денгиз йўли очилди

Шимолий қутб музлари эриши туфайли янги денгиз йўли очилди

Фото: «vchemraznitsa.ru»

Шимолий қутбдаги музлар эриши туфайли дунёдаги энг улкан денгиз йўли компанияси «Maersk» илк марта Шимолий денгизга юк ташийди. Бу ҳақда «Sabah.com.tr» хабар бермоқда.

Даниянинг «Maersk» компаниясига қарашли, бир вақтнинг ўзида 3600 та контейнерни таший оладиган «Venta Maersk» кемаси Россия орқали Санкт-Петербург – Владивосток (Узоқ Шарқ) йўналишида қатнайди.

Buzullar eridi, yeni bir rota ortaya çıktı
«Sabah.com»

Денгиз транспорти қатнови мутахассисларининг маълум қилишича, авваллари сув йўли орқали Санк-Петербургдан Владивостокка бориш учун Сувайш каналидан ўтиб, Ғарбий Осиё ва Европа орқали 21 минг километр масофани босиб ўтиш зарур эди.

Эндиликда бу масофа қисқариб, Шимолий денгиз орқали 12800 километр масофа босиб ўтилса, кифоя экан.

Янги йўналишда илк бор «Venta Maersk» кемаси шу йил 1 сентябрь куни Владивостокдан йўлга чиқиб, бир ойда Санкт-Петербургга етиб келиши режалаштириляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг