Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби оғриқдан ҳушини йўқотди

Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби оғриқдан ҳушини йўқотди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев «Zoʻr TV Arena»да ўзининг 21-жангини ўтказди.

Таиланд вакили Аэккауэе Кауманега қарши кечган баҳс биринчи раундда ўз ниҳоясига етди ва унда Шоҳжаҳон ғалаба қозонди.

Боксчимизнинг рақибининг жигар қисмига берган кучли зарбаси масалани ҳал қилди. Таиландлик боксчига шифокорлар ёрдам беришига тўғри келди. Оғриқ шунчалик кучли бўлдики, боксчи рингда ҳушини йўқотди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг