Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шойгу урушга сафарбар қилинганлардан қандай фойдаланилишини айтди

Шойгу урушга сафарбар қилинганлардан қандай фойдаланилишини айтди

Сергей Шойгу

Қисман сафарбарлик доирасида чақирилган ҳарбий хизматчилар тажрибали бўлинмалар билан бирга Украинадаги махсус операция ҳудудига жойлаштирилади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

«Ушбу бўлинмалардан фойдаланиш фақат махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган бўлинмалар билан биргаликда режалаштирилиши керак», деди у.

Унга кўра, сафарбар қилинганлар жанговар тайёргарликдан ўтгандан кейин жанговар ҳудудларга жўнатилади. Шу билан бирга жангчиларни тайёрлашга жанговар тажрибага эга офицерлар жалб қилинади, улар чақирилувчилар учун қўшимча машғулотлар ўтказади. Тегишли буйруқ аллақачон ҳарбий округлар ва Шимолий флот қўмондонлари томонидан чиқарилган.

Шойгу, шунингдек, қисман сафарбарлик доирасида Россия Қуролли кучларига 200 мингдан ортиқ одам етиб келганини ҳам айтиб ўтди.

Аввалроқ ҳаммаси бўлиб 300 минг ҳарбий хизматчиларни чақириш режалаштирилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг