Швеция Украинага 7,5 млрд долларлик ёрдам беради

Швеция мудофаа вазири Поул Жонсон мамлакат келаси икки йил ичида Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 70 миллиард крон (7,5 миллиард доллар) ажратишини айтди.
Ушбу маблағнинг асосий қисми Швеция Қурол-яроғ бошқармаси томонидан Арчер ўзиюрар артиллерия бирликлари ва бошқа қуролларни сотиб олишга, кейинчалик Украинага ўтказишга сарфланади.
Жаноб Жонсон, шунингдек, Швеция Полшага ҳарбий ёрдам беришга тайёрлигини айтди.
“Биз Полша Мудофаа вазирлиги билан боғландик ва агар улар бундан манфаатдор бўлса, зарур ресурсларни тақдим этишга тайёрлигимизни айтдик”, — деди у.
Полша расмийлари 10 сентябрга ўтар кечаси Россиянинг учувчисиз учоқларининг мамлакат ҳудудига ҳужум қилгани ҳақида маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат қўшинлари Украина ҳарбий-саноат комплекси объектларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди, бироқ Полша ҳаво ҳудудини кесиб ўтган Россия учувчисиз учоқларининг максимал масофаси 700 км дан ошмайди.
Полшанинг кўплаб иттифоқчилари аллақачон ёрдам беришга тайёрлигини билдиришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter