Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швеция Зеленскийга рад жавоби беришга мажбур бўлди

Швеция Зеленскийга рад жавоби беришга мажбур бўлди

Швеция Украинага тўртинчи авлод Saab JAS 39 Gripen қирувчи самолётларини топширишни режалаштирмаяпти, дея баёнот берган бош вазир Улф Кристерссон. Унинг сўзларига кўра, Швециянинг ўзи ҳам бу самолётларга муҳтож.

Крисстерссон ТВ4 телеканалига берган интервюсида Украина президенти Владимир Зеленский ҳафта охирида Швецияга ташрифи чоғида қирувчи самолётлар сўраганини яна бир бор таъкидлади.

«Швеция катта давлат, биз НAТО аъзоси бўлгунимизча ўзимизни ҳимоя қилишимиз керак» , — деди бош вазир. Бу биз бера оладиган нарсалар ва ўзимиз эга бўлишимиз керак бўлганлар ўртасидаги мувозанатдир. Ҳозир биз F-16 деб аталадиган коалициянинг бир қисмимиз, унда биз Украинани ҳавода парвоз қилиш қобилияти билан таъминлаш учун 14 давлат билан ҳамкорлик қилмоқдамиз».

Зеленский ташрифи чоғида етакчилар узоқ маслаҳатлашувлар ўтказди, жумладан, Швециянинг Стридсфордон 90 русумли жанговар машиналарини Украинада ишлаб чиқариш бўйича ҳам музокаралар қилган. 

Аввалроқ Нидерландия Украинага 42 та қирувчи самолёт беришга рози бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг