Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швецияда минглаб киши Қуръоннинг ёқиб юборилишига қарши намойишга чиқди

Швецияда минглаб киши Қуръоннинг ёқиб юборилишига қарши намойишга чиқди

Швециянинг Сторторгет шаҳрида 9 июл, якшанба куни уч минг киши Қуръоннинг ёқилишини тақиқлашни талаб қилиб, намойишга чиқди.

Намойишга йиғилган швед мусулмонлари ҳукуматдан мамлакат қонунчилигини қайта кўриб чиқишни ва муқаддас битикларни таҳқирламоқчи бўлганларни тақиқловчи ўзгартиришлар киритишни талаб қилишди, деб ёзади Sydsvenskan.

«Биз мусулмонлар хафа бўлдик. Шунинг учун биз бугун шу ердамиз. Ва бу шунчаки учқун ва бу Швеция қонунчилигини янада ислоҳ қилишга олиб келиши керак», — дея чиқиш қилди акция ташкилотчиларидан бири.

Ташкилотчилар намойишчиларга Қуръоннинг босма нусхаларини, жами 500 га яқин нусхаларини тарқатишди. Кейин барча йиғилганлар жамоат бўлиб номоз ўқишди.

Эслатиб ўтамиз, 27 июн куни Швеция пойтахти Стокголм шаҳрида Қурбон ҳайитининг биринчи кунида ироқлик муҳожир шаҳар бош масжиди олдида муақаддас Қуръон китобини омма олдида ёқиб юборганди. 

Аввалроқ Швециянинг зўравон экстремизмга қарши маркази (CVE) Швеция ҳукуматини жамоат тартиби тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиб, агар миллий хавфсизликка таҳдид соладиган бўлса, Қуръонни ёқиш каби оммавий тадбирларни тақиқлашга рухсат беришга чақирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг