Швециядаги орол ёнғин сабаб ёпиб қўйилди (видео)

Швециянинг Бьерке ороли аҳолиси ёнғин сабаб эвакуация қилинди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин орол яқинидаги кемадан учирилган сигнал ракетаси туфайли чиққан. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Оролда 1,5 минг киши истиқомат қилади. Улардан қанчаси эвакуация қилингани ҳозирча номаълум. Ўнлаб уйлар ёниб кетгани айтилмоқда.
Орол ёнғинни ўчириш ишларини олиб бориш учун вақтинча ёпиб қўйилган. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter