Сирдарё ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди
Раҳимжон Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасидан озод этилди.
У ушбу лавозимга ўтган йилнинг апрел ойида тайинланган эди. Раҳимжон Бобоев бошқа ишга ўтгани айтилмоқда.
Унинг ўрнига Абдураҳим Умаров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Абдураҳим Умаров 1985 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2008 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Халқ банки Сирдарё вилояти филиалида турли масъул лавозимларда, мазкур тайинловга қадар эса филиал бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter