Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарё ИЭСда «ёнғин хавфсизлиги ойлиги» бошланди

Сирдарё ИЭСда «ёнғин хавфсизлиги ойлиги» бошланди

Республика бўйлаб ўтказилаётган «ёнғин хавфсизлиги ойлиги» доирасида Сирдарё ИЭСнинг 2-қозон турбина цехи жамоаси ҳам пухта тайёргарлик ишларини олиб борди. Жумладан, иш бошланишидан аввал ишчи-хизматчиларга ушбу тадбирнинг мазмун-моҳияти, асосий мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Цех раҳбарияти томонидан ёнғин хавфсизлиги нозирлари билан биргаликда цехнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати, ёнғин ўчириш воситалари ва анжомларининг навбатдан ташқари кўриги хамда ёнғин ўчириш воситалари синовдан ўтказилди.

Бундан ташқари, цехда ёнғин хавфсизлиги ҳолати, унинг қоида ва талаблари даражасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, режа асосида ишлар олиб борилмоқда. 

– Бизнинг асосий мақсадимиз, ушбу тадбирда фаол қатнашиб, лоқайд бўлмаслик, ёнғин хавфсизлигига масалаларига жиддий қараш, бу борадаги ишларга виждонан ёндашиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарурий чораларни кўришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб олганмиз, – дейди цех бошлиғи Асрор Мамажанов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг