Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Кушаков Фахриддин Бахтиярович вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бойича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори эълон қилинди. 

Фахриддин Кушаков мазкур тайинловга қадар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Аввалроқ Аброр Хидиров Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг