Сирдарё ҳокими Эркинжон Турдимов: раҳбарлар тўй ва маросимларда ортиқча дабдабага йўл қўймаслиги шарт
Сирдарё вилоятида тўй ва маросимларда исрофгарчиликка чек қўйиш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг таъкидлашича, ҳокимлар, мансабдорлар ва мулкдорлар тўйларни меъёрда, камтарона ўтказиш борасида халққа ўрнак бўлиши керак.
Турдимов ҳозир айрим маросимларда ҳашамат ва ортиқча харажатлар кўпайганини таъкидлаб, тўй — беллашув эмас, балки бахт ва дуои хайр куни эканини эслатди. У 1914 йилда “Ойна” журналида чоп этилган мақолада Маҳмудхўжа Беҳбудий тўйларда ортиқча харажат жамият учун зарар эканини айтганини мисол келтирди.
Ҳокимга кўра, раҳбарлар ҳам ўз тўйлари ва қариндошларининг маросимларини камтарона ўтказиб, амалда ўрнак кўрсатиши зарур.
— «Кўз-кўз қилиш, мақтаниш — калтабинлик. Халққа гап билан эмас, амалиёт билан намуна бўлишимиз керак», — деди Турдимов.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter