Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарё вилояти тиббиёт бирлашмасида текширув ўтказилди. Нега?

Сирдарё вилояти тиббиёт бирлашмасида текширув ўтказилди. Нега?

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциянинг Сирдарё вилояти инспекторлари томонидан Сирдарё вилояти тиббиёт бирлашмасида назорат ўтказилди.

Бирлашмага қарашли тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш ускуналари давлат метрологик қиёслов кўригидан ўтказилмасдан фойдаланилаётганлиги аниқланди.

Мазкур ускуналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиётда қўлланиладиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш ускуналарининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»қарорига, асосан давлат қиёслаш кўригидан ўтказилиши белгилаб ўтилган.

Бу билан, Ўзбекистон Республикаси «Метрология тўғрисида»ги, Қонуни 16, 20-моддалари талабларига амал қилинмаган.

Аниқланган камчиликлар юзасидан қонунчиликка мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг