Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда 300 килодан ортиқ эшак гўшти олиб кетаётган машина тўхтатилди

Сирдарёда 300 килодан ортиқ эшак гўшти олиб кетаётган машина тўхтатилди

Жорий йил 25 май куни Сирдарё вилоятида Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланиб бопаётган «Lacetti» русумли автомашина тўхтатилиб, холислар томонидан кўздан кечирилганда 361 килограмм эшак гўшти олиб кетаётгани маълум бўлди.

Аниқланишича, Косон туманидан йўлга чиққан ҳайдовчи гўшт унга тегишли эмаслигини, айтилган манзилга олиб кетаётганини айтган. Олиб борилган текширувлар натижасида ушбу гўшт маҳсулоти эшак гўшти эканлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё тумани тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг