Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда электр тармоқлари корхонаси муҳандиси қўлга тушди

Сирдарёда электр тармоқлари корхонаси муҳандиси қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти

Сирдарё туманида тадбиркорнинг қарздорлигини йўқ қилиб бермоқчи бўлган электр тармоқлари корхонаси муҳандиси ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ў.Т. тадбиркор Ш.нинг савдо дўконидаги электр энергиясидан 5 млн сўм қарздорлигини танишлари ёрдамида йўқ қилиб бериш ва янги электр ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига 2,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг