Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда сохта долларларни ҳақиқийларига сотаётган «шоввоз» ушланди

Сирдарёда сохта долларларни ҳақиқийларига сотаётган «шоввоз» ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро қалбаки 150 минг АҚШ долларини «шартли харидор»га ҳақиқий 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидланишича, мазкур фуқаро ЖИБ Янгиер шаҳар судининг 2024 йил декабрь ойидаги ҳукми билан Жиноят Кодексининг 168 ва 176-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва ҳозирда жазо ўтаётган шахс ҳисобланади.

Терговга қадар текширув давомида, у Қозоғистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган ушбу қалбаки купюраларни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқародан олганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг