Сирдарёда юк автомобили ағдарилиб кетди

Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида юк автомобили ағдарилиб кетганлиги бўйича расмий хабар берилди.
2022 йил 12 феврал куни соат 12:10 ларда, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган М.В. «Isuzu» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилган. Йўл транспорт ҳодисасига ноқулай об-ҳаво сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter