Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сочида қўлбола ароқдан заҳарланиб 10 киши вафот этди

Сочида қўлбола ароқдан заҳарланиб 10 киши вафот этди

Сочида қўлбола тайёрланган «грузин ароғи»дан заҳарланиб 10 киши вафот этди.

Сочининг Адлер туман суди заҳарланиш иши бўйича икки гумонланувчини ҳибсга олди. Булар 30 ва 71 ёшли маҳаллий аҳоли вакиллари бўлиб, бозорда қўлбола тайёрланган чача («грузин ароғи») ва вино сотган.

Маълум қилинишича, кеча, 6 август куни ушбу спиртли ичимликлардан истеъмол қилган 4 нафар сайёҳ заҳарланиб, шифохонага ётқизилган ва уларнинг 3 нафари вафот этган эди.

Бугунги суд жараёнида терговчи ушбу ҳолат ортидан 10 киши вафот этганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг