Совуқ об-ҳаво қачонгача сақланиб туради? «Ўзгидромет» маълумоти

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 19-24 ноябрда Ўзбекистонда ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматлардан 10-15 даражага паст бўлган совуқ об-ҳаво сақланиб туради.
20 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эса қуйида келтириб ўтилган.
Тошкент шаҳри.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13° совуқ, кундузи 0-2° совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 8-13° совуқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter