Совуқ қачонгача давом этади?
Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 20 февралга қадар об-ҳаво прогнози тақдим этилди.
Ўзбекистон ҳудудига ўтган куни кечаси совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайди, баъзи жойларда шамол кучайиши 28 м/с га етди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти шимолида ҳаво ҳарорати 11-17 совуққача пасайди.
Сўнг совуқ ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларини қамраб олди.
Шанба ва якшанба кунлари кечалари ҳарорат 3-8 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 3 даража совуқ, 2 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 5 даражагача илиққача бўлади. Шимолда ҳарорат кечалари 11-16 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Дам олиш кунлари Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
19-20 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғади. Шимолда кечаси 11-16° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади. Бошқа ҳудудларда ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ атрофида бўлади.
Демак, совуқ қутбий антициклон таъсири республикада узоқроқ давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter