Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Совуқ ва нам ҳаво кириб келади» — Ўзгидромет

«Совуқ ва нам ҳаво кириб келади» — Ўзгидромет

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

15 апрелда республика ҳудудида, 16 апрелда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

15-17 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

17 апрелга ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқгача, кундузи 10-15 даража илиқгача пасаяди. 16-17 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида ҳарорат 0-5 даража илиқгача, баъзи жойларда -1...-3 даража совуқгача бўлиши мумкин, кундуз кунлари 7-12 даража илиқгача пасаяди.

15-17 апрель кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланади) бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг