«Спорт» телеканали Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев иштирокидаги жангларни жонли эфирда намойиш этади
Эртага профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчилар — Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангларда рингга тушадилар.
Бруклинда ташкил этиладиган жанг оқшомида Шаҳрам Ғиёсов венгриялик боксчига қарши рингга чиқса, Муроджон Аҳмадалиев АҚШлик рақиби билан ҳисоб-китоб қилиб олади.
«Olamsport.com»га маълум бўлишича, ушбу жанглар «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Трансляция 22 апрель куни тонгда соат 06:00да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter